Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ COVID-19 келиб чиқишини ўрганишни қайта бошламоқчи
12:39 / 2021-09-27

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 20 нафар олимдан иборат янги гуруҳ тузиб, COVID-19 вируси келиб чиқишини ўрганишни қайта бошлашни режалаштирмоқда, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.

Янги патогенлар келиб чиқиши бўйича илмий маслаҳат гуруҳи, деб номланадиган ушбу олимлар гуруҳига COVID-19 лабораторияларда пайдо бўлганми ёки бош йўл биланми, деган саволга жавоб топиш ҳамда келгусида пайдо бўладиган  вируслар  ва инсонларнинг ўзини тутиши ҳақида кенг қамровли тадқиқотлар ўтказиш вазифаси юклатилади, деди ЖССТ расмий вакили нашрга.

Хабарда ёзилишича, олимлар жамоаси лаборатория хавфсизлиги ва биоҳимоя бўйича мутахассислар, шунингдек, генетика ва ҳайвон касалликлари соҳасида фаолият олиб бораётган экспертлардан ташкил топади.

АҚШ расмий вакиллари, жумладан давлат котиби Энтони Блинкен ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесусдан  COVID-19 келиб чиқишини ўрганишни қайта бошлашни талаб қилиб келаётганди.