English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ бу ҳафта COVID-19нинг янги ҳолатини аниқлайди
10:12 / 2023-01-25

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Фавқулодда қўмитасининг шу ҳафта бўлиб ўтадиган йиғилишида бундан буён COVID-19 глобал пандемия бўлиб қолиши ёки қолмаслигини аниқлаш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус маълум қилди.

“ЖССТ Қўмитанинг йиғилишида фавқулодда ҳолат эълон қилинганидан деярли уч йил давомидаги COVID-19 билан алоқадор давр таҳлил қилинади, тайёргарлик даражамиз, пандемия ҳолатидан чиқиш мавзулари кўриб чиқилади.

Шунингдек, глобал пандемия ҳолатининг бугунги даражасига баҳо берилади”, деди Гебрейесус. Унинг қўшимча қилишича, “бу йиғилишдан қандай қарор чиқишидан аввал кўплаб мамлакатлардаги вазият ва ўлимларнинг кўпайиб бораётгани хавотирга солмоқда”.

2023 йил 15 январига кўра, дунё бўйлаб 662 миллиондан ортиқ тасдиқланган коронавирус ва 6,7 миллиондан зиёд ўлим ҳолатлари қайд этилган.

 

ЎзА