Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ билан ҳамкорликда Ҳиндистонда анъанавий тиббиёт Глобал маркази ташкил этилади
09:30 / 2022-03-10

Ҳиндистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан Гужарот штатида анъанавий тиббиёт Глобал марказини ташкил қилиш бўйича битимни имзолади, дейилади ТАСС хабарида.

Республика ҳукумати маълумотига кўра, бош вазир Нарендра Моди  Гужарот штатидаги Жамнагар шаҳрида мазкур Глобал марказни тузиш бўйича Ҳиндистон ва ЖССТ ўртасидаги битимни имзолаган. Бош вазир маъмуриятидагилар марказ анъанавий тиббиёт бўйича дунёдаги биринчи ва ягона марказ бўлишини таъкидлаган. 

Марказ Ҳиндистондаги аюрведа ва йога бўйича вазирликлар ҳамда соҳанинг бошқа ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.