Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ: 2024 йил 1,3 миллион одам ОИТСга чалинган
10:32 / 2025-12-02

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2024 йил умуман касалланиш камайганига қарамай, 1,3 миллионга яқин одам ОИТС билан курашганини эълон қилди. Бошқача айтганда, айни пайт дунё бўйлаб тахминан 40,8 миллион одам ушбу хасталикдан азият чекмоқда, 630 000 киши ОИТС билан боғлиқ сабаб вафот этган. ЖССТ 1 декабрь куни нишонланган "Жаҳон ОИТСга қарши кураш куни" муносабати билан “Тўсиқларни енгиб ўтиш, ОИТСга қарши курашни кучайтириш” мавзусида янги ҳисобот эълон қилди.

Ҳужжатда мазкур офатнинг олдини олишга ёрдам берадиган янги восита ва хизматларга сармоя киритиш муҳимлиги қайд этилган. Ҳукуматлар ва ҳамкорлар инфекцияни камайтириш, соғлиқни сақлаш тизимидаги асосий тўсиқларни бартараф этиш учун ЖССТ томонидан тасдиқланган усуллардан фойдаланиш имкониятини самарали кенгайтиришга чақирилган.

Ҳисобот муаллифлари қайд этишича, ОИТСга қарши глобал миқёсда курашиш учун ажратилаётган маблағ миқдори сезиларли даражада қисқарган. Шунга қарамай, масалан, йилига икки марта қўлланиши мумкин бўлган "Ленакапавир" номли препарат ЖССТ томонидан маркетинг қилиниши ва маъқулланиши билан 2025 йил сезиларли ютуқларга эришилди.

– ОИТСга қарши курашда халқаро молиялаштириш қисқариши, профилактика ишлари тўхтаб қолиши каби жиддий муаммоларга дуч келяпмиз, – дейди ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус. – Бизда эпидемия тарқалишига акс таъсир кўрсата оладиган самарали янги воситалар мавжуд. Касалланиш хавфи остидаги барча инсонлар шу муҳим имкониятдан фойдаланишини таъминлаш барча давлатлар, дахлдор тузилмалар учун энг муҳим вазифа бўлиши лозим.

Гўзал Сатторова, ЎзА