English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жўйрабод”да тез тиббий ёрдам таянч пункти очилди
20:44 / 2023-12-01

Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилояти филиалининг Шофиркон тумани тез тиббий ёрдам станциясига қарашли “Жўйрабод” таянч пункти фойдаланишга топширилди.

Сўзга чиққанлар соҳада рўй бераётган ўзгариш ва янгиланишлар аҳолига тиббий хизматни янада яқинлаштиришга хизмат қилишини эътироф этди. Муассасада яратилган шарт-шароит, тиббий воситалар кўздан кечирилди. Маҳаллий тиббиёт ходимларига зарур тавсиялар берилди.  

Республика тез тиббий ёрдам маркази вилоят филиалининг Шофиркон туман станциясида бугунга келиб 13 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолига шошилинч тиббий хизмат кўрсатмоқда. Шундан биттаси ихтисослашган реанимацион  бригада ҳисобланади. Мазкур тиббиёт станцияси марказ ҳамда 9 та шохобчадан иборат. Ушбу марказда 4 та тез тиббий ёрдам бригадаси бўлиб, қолгани туман ҳудудларидаги оилавий поликлиникалар таркибида фаолият юритмоқда.

[gallery-14859]

–Шофиркон тумани тез тиббий ёрдам станциясининг “Жўйрабод” таянч пункти туман марказидан 7 километр узоқликда жойлашган, –дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Акмал Шобеков. –Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш радиуси 12 километрни ташкил этади. “Жўйрабод” оилавий шифокорлик пунктининг аввалги биносида жойлашган пунктга етарлича тиббий асбоб ва ускуналар, зарур воситалар етказиб берилиб, кўрсатилаётган хизмат сифати оширилди. Бу эса ҳудуд аҳолисининг соҳа ходимлари саъй-ҳаракатига нисбатан ишончи ортишига сабаб бўлмоқда. Айни шундай тез тиббий ёрдам таянч пунктларидан яна бири туманнинг Калон маҳалласида ҳам ташкил этилди. “Калон” таянч пункти туман марказидан 5 километр  узоқликда жойлашган бўлиб, айни пайтда 14 мингдан ошиқ аҳолига тезкор тиббий хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

Шу кунга қадар ижара бинода фаолият олиб борган мазкур таянч пункти эндиликда мослаштирилган контейнерда зарур барча қулайликка эга.  

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари