English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жойлардаги спорт инфратузилмаси ҳолати таҳлил қилинди
10:20 / 2024-03-18

Ўтган ҳафта мамлакатимиз спорти учун сермаҳсул бўлиши билан бирга, ҳудудларда иқтидорли ёшларни танлаш, саралаш, мавжуд спорт иншоотлардаги ҳолатни таҳлил этиш бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганиш палласи бўлди.

Спорт вазирлигида ҳудудларда амалга оширилаётган ишларнинг таҳлили, мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечимига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.  

Муҳокамалар давомида спорт вазири А.Икромов халқаро спорт майдонларида эришаётган ютуқларимиз, бу оммавий спортни ривожлантириш борасидаги ишларимизни тизимли таҳлил этиб бориш билан чамбарчас боғлиқлигини таъкидлаб, жойларда спорт-таълим муассасалари фаолияти, мавжуд спорт объектларидан самарали фойдаланиш ва спорт инфратузилмасини ривожлантириш йўналишида ечимини кутаётган ишлар мавжудлигини айтиб ўтди.  

Йиғилиш давомида мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида бўлиб, ҳақиқий ҳолатни ўрганиб келган Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, тегишли спорт ташкилотлари мутахассисларининг ҳисоботи тингланди.  

Берилган ҳисоботлар натижасида фаолияти давомида сусткашликка йўл қўйган жойлардаги спорт ташкилотларининг масъул раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилгани айтиб ўтилди. 

Ҳудудларда оммавий спортни ривожлантириш, мавжуд спорт иншоотларининг моддий-техник базаси, рақамлаштириш ишларининг бориши, спортчиларни танлаш, ўтказилаётган машғулотларнинг сифатини ўрганиш якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича Спорт вазирлиги томонидан алоҳида назорат-режа тасдиқланди.  

 

Т.Рўзиев,

ЎзА