English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жойларда куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ҳолати ўрганилди
15:26 / 2023-11-02

Наманган шаҳри ва туманларида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича бириктирилган ташкилот ва муассасалар вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Янги Наманган туманида ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, вилоят ҳокими ўринбосари Саидаҳмад Султонов, Наманган шаҳар ҳокими Ғофиржон Жамолов, сектор раҳбарлари, штабга бириктирилган вилоят, шаҳар бошқарма ва ташкилот вакиллари иштирок этди.

Маълумки, вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган ишчи гуруҳ ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, мавсумни беталофат ўтказиш, маҳаллаларда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, ушбу мақсадга хизмат қилувчи узлуксиз навбатчилик штаби ташкил этилган.

Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушган мурожаатларни тезкорлик билан ечимга келтириш чора-тадбирларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат. Ҳозирда барча коммунал соҳадаги авария гуруҳлари хизматга шай ҳолатда.

Жараёнда Янги Наманган туманининг Маънавият маҳалласида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш ва одамларга қулай шароит яратиш чоралари кўрилди. Бу ерда жойлашган кўп қаватли уйлар инфратузилмасини янада яхшилаш, куз-қиш мавсумига ҳозирлаш мақсадида тизимдаги мавжуд камчиликлар бартараф этилди. 

Маҳалладаги 2 километр йўлга асфальт ётқизилди, шунингдек, ҳудудга 300 метр электр тармоғи тортилиб, трансформатор ўрнатилди. Кўп қаватли уйларнинг ташқи фасад қисми бўялиб, замон талабларига жавоб берадиган, намунали кўринишга келтирилди, ертўлада жойлашган эскирган сув қувурлари янгиланди. Натижада 17 та кўп қаватли уйда яшаётган 2960 нафар аҳолига сув етказиб бериш сифати янада яхшиланди.

Тумандаги 57 та давлат ижтимоий соҳа объектининг иссиқлик таъминоти тизими хусусий сектор иштирокида модернизация қилиниши режалаштирилган бўлиб, унга кўра, 78 та янги қозон ўрнатиш, 1667 та радиаторларни янгилаш, 7,6 километр ташқи ва ички иситиш тармоқларини таъмирлаш ишлари бажарилиши кўзда тутилган.

[gallery-14357]

Вилоят ҳокими ва ишчи гуруҳ туманнинг Ишонч маҳалласида жойлашган Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги 49-алоҳида таълим эҳтиёжига эга бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасасида бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида қилинган ишлар ҳолатини кўздан кечирди.

Ушбу мактабда айни пайтда 90 тоннадан ортиқ кўмир захираси шакллантирилиб, иссиқлик тизими тўлиқ замонавийсига алмаштирилган.

Вилоят раҳбари шаҳар Марказий шифохонасида ҳам бўлиб, бу ердаги шарт-шароитлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, қурилиш ишлари ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш жараёнларини кўздан кечирди. Аниқланган камчилик ва муаммоларни тез фурсатда бартараф этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш масаласига бағишланган йиғилиш Наманган шаҳри ва Тўрақўрғон туманида ҳам бўлиб ўтди.

ЎзА фотомухбири
Ҳотам Мамадалиев олган суратлар