Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жойида таҳлил қилиниб, ечимлари белгилаб берилди.
18:08 / 2026-01-26

Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Мустафоевнинг навбатдаги шахсий қабули навбатдаги расмий тадбир сифатида эмас, балки фуқароларнинг дарди тингланиб, муаммоларига амалий ечим топилган очиқ мулоқот сифатида ўтди. Вилоятнинг турли шаҳар ва туманларидан келган аҳоли вакиллари бу гал ўз масалалари қоғозда эмас, амалий қарорларда акс этаётганига гувоҳ бўлди.

Қабул жараёни жонли мулоқот, аниқ савол ва очиқ муносабат руҳида кечди. Уй-жой, иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш, таълим, коммунал хизматлар билан боғлиқ масалалар фуқаролар томонидан бевосита кўтарилди. Энг муҳими, мурожаатлар умумий гаплар билан эмас, масъул ташкилотлар ва идоралар вакиллари иштирокида, жойида таҳлил қилиниб, ечимлар белгилаб берилди.

Қабул давомида 100 га яқин фуқаронинг мурожаатини вилоят ҳокими шахсан ўзи тинглади. Айрим масалалар шу заҳотиёқ ижобий ҳал этилди, бошқалари бўйича эса аниқ муддатлар, масъуллар ва ижро механизми белгилаб берилди. Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, “кейин кўрамиз” деган мавҳум ёндашувга ўрин қолдирилмади.

Қабулда кўрилган масалалардан келиб чиқиб, вилоят раҳбари мутасадди ташкилотлар раҳбарларига мурожаатларни чуқур ўрганиш, фуқароларни сарсон қилмасдан, муаммоларни тизимли ҳал этиш бўйича аниқ топшириқлар берди. Шунингдек, жойларда аҳоли билан ишлаш самарадорлигини ошириш, бундай қабулларни фақат тадбир сифатида эмас, натижага йўналтирилган иш усулига айлантириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Айтиш жоизки, бундай очиқ ва амалий қабуллар фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлайди, жамиятда адолат ва масъулият тамойилларини кучайтиради. Энг муҳими, одамлар ўз дарди эшитилаётганини, муаммоси эътиборсиз қолмаётганини ҳис қилади. Бу эса ислоҳотларнинг ҳаётбахш самарасини намоён этади.

А. Қаюмов, Ж. Ёрбеков (сурат), ЎзА