Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йилнинг шу даврига қадар мактабгача таълим тизимида коррупция билан боғлиқ қандай ҳолатлар аниқланди?
17:40 / 2022-06-21

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида мактабгача таълим тизимида жорий йилнинг шу даврига қадар коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назоратини амалга ошириш борасида қилинган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.

Унда Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назоратини амалга ошириш бошқармаси бошлиғи Ойбек Турдиев батафсил маълумот берди.

Жорий йил март ойида Хоразм вилояти Мактабгача таълим бошқармаси коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назоратини амалга ошириш бўйича бош мутахассиси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хонқа туман бўлими, Хоразм вилояти Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида Хонқа туманидаги 43-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти ходими Урганч шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг бирига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, тамаъгирлик йўли билан 2 миллион сўм пулларни олаётган вақтида, далилий ашё билан қўлга олинган. Ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Апрель ойида Хоразм вилояти Мактабгача таълим бошқармаси коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назоратини амалга ошириш бўйича бош мутахассиси ва Хоразм вилояти Давлат Хавфсизлик Хизмати бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир натижасида Хоразм вилояти Мактабгача таълим бошқармаси масъул ходими оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбаридан хизмат мавқеидан фойдаланиб, ҳар биридан 1 миллион сўмдан пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланди. Хоразм вилояти прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 25, 168-моддаси 3-қисми «б, в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, вазирликнинг коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назоратини амалга ошириш бошқармаси ва Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганиш натижасида Тошкент шаҳар Олмазор тумани Мактабгача таълим бўлимида 50,1 млн. сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми «а, б, в, г» бандлари, 207-моддаси 1-қисми ва  209-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, иш жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судига юборилган.

Вазирлик рухсатисиз давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳудудидаги ер участкалари бериб юборилганлиги бўйича тўртта ҳолат аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА