Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йилнинг ўтган даврида 471 минг 215 та давлат хизматлари кўрсатилган
16:31 / 2021-09-10

Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи Муродулла Эшназаров журналист ва блогерлар иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида таъкидлаб ўтди.

Маълумотларга кўра, вилоятда Давлат хизматлари марказларининг 14 та инновацион бинолари барпо этилган. Муборак туманида 1 та шундай бинонинг қурилиш ва таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Фойдаланишга топширилган марказ бинолари зарур мебель ва оргтехника жиҳозлари билан таъминланган.

Шунингдек, марказдан узоқда (30-40 км) жойлашган ҳудудларда ҳамда аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, давлат хизматлари марказларининг 21 та филиаллари ташкил этилган. Бугунги кунда улар томонидан кўрсатилган хизматлар сони 13 мингдан ортди. Махсус жиҳозланган транспорт воситалари ёрдамида олис ҳудудларга чиқиш орқали (мобиль давлат хизматлари) мақбул, қулай ва шаффоф услубларидан фойдаланган ҳолда вилоят бўйича 6 мингга яқин сайёр хизматлар кўрсатилди.

Бугунги кунда Давлат хизматлари марказлари орқали 170 турдаги давлат хизматлари кўрсатилиб келинмоқда. Жорий йилнинг январ-август ойларида вилоятдаги марказлар орқали 471 минг 215 та давлат хизматлари кўрсатилган. “Сайёр хизмат”лар орқали кўрсатилган хизматлар 5 минг 798 тани ташкил этади. Вилоятдаги ФҲДЁ органларининг мавжуд 4 миллион 704 мингга яқин архив маълумотлари 100 фоизи рақамлаштирилди. ФҲДЁ соҳасида фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида, фарзанд туғилганлигини қайд қилиш билан бир вақтда 6 турдаги ҳужжатлар яъни (шифохонадан туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома олиш, ФҲДЁ органида туғилганликни қайд этиш, поликлиникага ҳисобга қўйиш, бир марталик нафақа пулини олиш, яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш, болани давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш) композит давлат хизматлари кўрсатилиши ташкил этилди.

Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш билан бир вақтда 30 та тижорат банкларда онлайн ҳисобрақамлар очиш имконияти яратилди.

Давлат хизмати учун тўлов қилишдаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида 15 та марказда pay.davxizmat.uz электрон тўлов тизими орқали нақд пул қабул қилиш механизми жорий этилди.

Бунда давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида тўланган пул маблағлари ҳақида мурожаат муаллифларининг телефон рақамларига смс-хабар юборилади.

Кўрсатилган давлат хизматлари учун давлат божи ва йиғимларни электрон тўлов тизимлари (Click, Payme, Upay, Paynet, Uzcard, Oson, Websum ва барча банк мобиль тўлов иловалари) орқали тўлаш тизими жорий этилди.

ДХАда “ситуацион хона” ташкил этилиб, бинога келувчилар ва марказ ходимларининг кунлик ташрифи ва амалга ошириб бораётган ишлари кузатиб борилади.

Шунингдек сифатли ва самарали хизматни ташкил этиш мақсадида ходимлар малакасини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган давр давомида вилоятдаги Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш мақсадида Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ўқув дастури тасдиқланиб, қарийб 150 га яқин ходимлар малакаси оширилиши таъминланди.

 

Ўлмас Баротов, ЎзА