Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йилнинг 6 ойида 1 минг 744 та статистика ишлари бажарилган
15:25 / 2023-07-04

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Статистика агентлиги томонидан матбуот анжумани ўтказилди.

Қайд этилишича, статистика дастурига мувофиқ, 2023 йил январь-июнь ойларида жами 1 минг 744 та статистика ишлари белгиланган муддатларда ва тўлиқ ҳажмда, шундан 907 таси статистика органлари томонидан бажарилган.    

Услубиятларни такомиллаштириш ва соҳани мувофиқлаштириш йўналишида 111 та статистика ишлари бажарилган. Шунингдек, 46 та халқаро саволнома бўйича очиқ статистика маълумотларининг алмашинуви таъминланган. Бундан ташқари, 463 та статистика ишлари расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари томонидан ўз ваколатлари доирасида тайёрланган ва тарқатилган. Расмий статистикани шакллантиришда статистика органлари томонидан жами 30 та танланма статистика кузатувлари ҳамда 98 та статистика ҳисоботларидан фойдаланилди.  

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, Статистика агентлиги ўз фаолиятини “Расмий статистика тўғрисида”ги қонун ва унга мувофиқ ишлаб чиқиладиган статистика дастурлари асосида ташкил этади. Расмий статистика соҳасида статистика кузатувларини ўтказиш, статистика маълумотларини шакллантириш ва тарқатиш ҳар йили миллий ва хорижий фойдаланувчиларнинг статистика маълумотларига бўлган эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА