Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йилги пилла ҳосилининг биринчи терими бошланди
15:19 / 2024-05-10

Фарғона вилояти Учкўприк тумани пиллакорлари мамлакатимизда биринчилардан бўлиб жорий йилги чилги ҳосили – “кумуш тола”ни йиғиб олишга киришди.

Дастлабки пилла ҳосилини йиғиб олиш жараёнида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Иқболжон Эргашев, вилоят ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова, туман ҳокими Қодиржон Эркабоев ва вилоят "Агропилла" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Мақсуджон Қосимов иштирок этди.  

Маълумки, шу кунларда юртимиз бўйлаб баҳорги пилла етиштириш мавсуми жадаллик билан давом этмоқда. Учкўприклик пиллакорлар ҳам бу йилги мавсумда 213 тоннадан зиёд “кумуш тола” йиғиб олиш мақсадида астойдил меҳнат қилишмоқда.  

Жорий мавсумда фермер хўжаликлари ҳамда касаначилар томонидан 3 минг 556 қути ипак қурти парвариш қилиниб, сифатли ва мўл ҳосил олинди. Ипак қурти парвариши учун туман бўйлаб 1 минг 800 дан ортиқ ипак қурти боқувчи оилалар билан ички шартномалар тузилган.  

Учкўприк туманида узоқ йиллар давомида ипак қурти парваришлаб, бу борада кўпчиликка ибрат бўлиб келаётган тажрибали пиллакорлар кўп. “Баҳрин” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Фотимахон Аҳмедова ана шундай тажрибали пиллакорлардан саналади. Жорий йил ҳам оила аъзолари билан 2 қути ипак қурти парваришлади. Тумандаги пилла териш мавсуми айнан унинг хонадонидан бошланди.  

 

Гулноза Бобоева,

ЎзА