Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йилги “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари аниқланди
14:46 / 2024-10-14

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Васийлик кенгашининг жорий йил 14 октябрдаги қарорига асосан 2024 йилги 1-очиқ стипендия танловида муносиб қатнашган ва юқори балл тўплаган 411 нафар ёш “Жамғарма стипендиати” деб эътироф этилди.

2024 йил 1-очиқ стипендия танлови натижасига кўра, стипендиатларнинг 95 фоизи Буюк Британия, АҚШ, Италия, Австралия, Германия, Франция, Канада, Япония, Жанубий Корея ва Хитой каби ривожланган давлатларнинг нуфузли университетларида таълим олиш имконига эга бўлди. Улар дунёнинг энг нуфузли ТОП-300 талик университетлари ва илмий марказларида таълим олади. Улардан намунавий ахлоқ-одоб ва ўқишни фақат аъло баҳоларда якунлаш талаб этилади.  

Қайд этиш лозимки, 60 фоизга яқин ёшлар STEM (илм-фан, технология, инженерлик, математика), IT (ахборот технологиялари ва сунъий интеллект), муҳандислик ва ишлаб чиқариш, медицина ва фармацевтика, архитектура ва дизайн каби йўналишларда таълим олишни режалаштирмоқда. Стипендиатлар икки ҳафта муддатда тегишли ҳужжатларни Жамғармага тўлиқ ва белгиланган талаблар доирасида топшириши керак. 

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА