Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йилдан “Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси” ўтказилади
14:53 / 2026-03-04

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси ва тегишли вазирлик, идоралар билан ҳамкорликда мамлакатимизда илк маротаба “Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси” мусобақалари ўтказилади.

Бу ҳақда спорт вазири Адҳам Икромов иштирокида ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, турли мусобақалар ташкил этиш орқали ёшлар қамровини кенгайтиришга бағишланган йиғилишда айтиб ўтилди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 24 февраль куни ёшлар билан учрашувида белгиланган вазифалар ижросидан келиб чиқиб, ушбу ташаббус илгари сурилди.

Мутасаддилар, мутахассислар иштирокида ўтган йиғилиш давомида “Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси”нинг низоми, ташкилий қўмита аъзолари таркиби ҳамда мусобақаларни ўтказиш тартиблари муҳокама қилиниб, ҳудудларга масъул ташкилот ва мутахассисларни бириктириш масалалари келишиб олинди.

Айтиб ўтилганидек, “Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси” мусобақалари 7 та спорт тури бўйича ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА