Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йилда умумий қуввати 1 минг 474 мегаваттли 7 та янги электр станция ишга туширилди (+видео)
14:47 / 2022-12-12

Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида юртимизда умумий қуввати 1 минг 374 мегаватт бўлган 6 та иссиқлик ва қуввати 100 мегаватт бўлган 1 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

Булар:

➖ Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қуввати 270 мегаватт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;

➖ Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 мегаватт бўлган буғ-газ қурилмаси;

➖ Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида қуввати 174 мегаватт бўлган янги иссиқлик электр станцияси;

➖ Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 230 мегаватт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;

➖ Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 мегаватт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси;

➖ Самарқанд вилоятининг Нубород туманида қуввати 100 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси;

➖ Сирдарё вилоятининг Ховос туманида қуввати 220 мегаватт бўлган янги иссиқлик электр станциясидир.

Ушбу 7 та электр станция йилига 11 миллиард 300 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Қурилмаларнинг энергия тежамкорлиги ҳисобига йилига 1 миллиард 503 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади.

Станциялар қурилиши давомида 3 минг 960 нафар иш ўрни яратилган бўлса, улар ишга тушиши натижасида 545 нафар янги иш ўрни яратилди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/zoG6JJXgpQg" title="Жорий йилда умумий қуввати 1 минг 474 мегаваттли 7 та янги электр станция ишга туширилди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

ЎзА