Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йилда “Турон” профессионал футбол клубининг Ёшлар футбол академияси ўз фаолиятини бошлайди
08:02 / 2022-01-20

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон туманининг "Қулибек" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилаётган “Турон” профессионал футбол клубининг Ёшлар футбол академиясининг қурилиш ишлари ҳамда режалари билан танишди.

6 миллиард сўм қийматидаги ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида 150 нафардан зиёд футболга иштиёқи юқори бўлган туман ёшлари ўз маҳорат ва кўникмаларини мустаҳкамлаш имконига эга бўлишади. 2021 йилда бошланган қурилиш ишлари жорий йилда якунига етказилиши кўзда тутилган.

Машғулотлар зали, ўқув хоналари, овқатланиш жойлари, бассейн, фитнес зал ва бошқа қулайликлар ёшларни янада фаол бўлишга чорлайди.

Маълумки, Яйпан шаҳрида "Турон" футбол клуби ташкил этилганда, туманда, вилоятда футболнинг ривожига ҳисса қўшиш, чекка ҳудудлардаги ёш иқтидорли футболчиларни излаб топиш, улардаги қобилиятни янада ривожлантириб асосий таркибга жалб этиш орқали ўзбек футболига етказиб бериш, футбол ўйинини оммавийлигини тарғиб этиш асосий вазифалар қаторида белгиланган. Мазкур лойиҳа ана шу мақсадларга хизмат қилади.


М. Сулаймонов, ЎзА