Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йилда Самарқандда 772 та фуқарога субсидия тўланади
09:42 / 2021-04-29

Маълумки, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли «Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан фуқароларга субсидия ажратилиб келинади.

Жумладан, 2021 йилда Самарқанд шаҳри учун тасдиқланган манзилли дастурга асосан шаҳрда
772 та фуқарога субсидия тўлаш белгиланган.

Таҳлилларга кўра, жорий даврга қадар  тақдим этилган аризалар сони 2500  тадан ошган.

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси хабарига кўра, субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича шаҳар комиссиясининг хулосасига биноан бугунги кунда ижобий хулоса олган фуқаролар сони 772 нафарни ташкил қилган.

Субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича шаҳар комиссиясининг тақдимномасига кўра, субсидия учун аризаларни қабул қилиш тўхтатилди.