Жорий йилда Қирғизистонда қанча буғдой йиғиштириб олиниши маълум қилинди
Бу йил Қирғизистон буғдой ҳосилини 700 минг тоннага етказади, деб маълум қилди Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қирғизистон қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги ва ҳудудларни ривожлантириш вазири Аскарбек Жонибеков.
Унинг таъкидлашича, мамлакатнинг буғдойга бўлган эҳтиёжи 768 минг тоннани ташкил этади.
«Вазирлик режаси бўйича бу йил буғдой билан таъминланганлик кўрсаткичининг 65 фоизи ички ишлаб чиқариш ҳисобига амалга оширилади. Ҳисоб-китоб бўйича бу йил буғдой ҳосили 362,7 минг тоннадан 708,1 минг тоннагача ортади», – деди Жонибеков.