English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йилда қанча сут ва сут маҳсулотлари тайёрланди?
14:10 / 2021-08-13

Кейинги йилларда Андижон вилоятида аҳоли энг кўп истеъмол қиладиган, қолаверса, инсон саломатлиги учун муҳим саналган сут ва сут маҳсулотлари тайёрлаш ҳамда ишлаб чиқарилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, вилоятда 2021 йилнинг январь-июнь ойлари давомида жами 341 минг 547 тонна сут маҳсулоти тайёрланди. Ёки 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 14 минг 216 тонна кўп сут тайёрланиб, сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 104 фоизга ортган.

Сутнинг асосий қисми фермер хўжаликлари томонидан тайёрланган бўлса, аҳоли хонадонларида етиштирилган сут ҳажми ҳам ошган.

 

Ф.Убайдуллаев, ЎзА