Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йилда олий таълим муассасалари битирувчиларидан 113 856 нафарининг бандлиги таъминланган
12:23 / 2024-12-17

АОКАда ўтказилган брифингда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси Фахриддин Ҳайитовнинг маълум қилишича, жорий йилнинг декабрь ойи ҳолатига кўра, 194 417 нафар олий таълим муассасалари битирувчисидан 113 856 нафарининг бандлиги таъминланган.

Қайд этилишича, 147 900 нафар профессионал таълим муассасалари битирувчисидан 74 403 нафарининг бандлиги таъминланган. Жорий йилда мактабни тамомлаган 411 671 нафар битирувчидан 228 422 нафарининг бандлигига кўмаклашилган.

Бугунги кунда ишсиз бўлган 337 307 нафар (44,7 фоиз) битирувчини ишга жойлаштириш бўйича мавжуд имконият ва захиралар ишга солинган. Жорий йилда 24 545 нафар муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшларнинг 1 279 нафари ҳарбий қисмда қолиб шартнома асосида хизматни давом эттирмоқда. Уларнинг 17 787 нафари доимий ишга жойлаштирилган.

2 105 нафар ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшлар бугунги кунда норасмий банд ҳисобланади. 216 нафари касб-ҳунарга тайёрлаш марказларида қисқа муддатли курсларда ўқитилиб, бандлиги таъминланган. 907 нафар ёшлар чет-элга чиқиб кетиши, вафот этиши ва бошқа қатор сабабларга мувофиқ ҳисобдан чиқарилган.

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси асосида “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари доирасида ягона электрон платформа орқали имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Шунингдек, ер майдонларини ижарага бериш бўйича онлайн аукцион савдолари “маҳалла еттилиги”нинг тавсияси билан камбағал оила аъзолари ўртасида ўтказилади.

Бандликка кўмаклашиш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан Бандлик бўлимларида ишсиз сифатида рўйхатга олинган ёшлар ижтимоий ҳимояга олиниб, ишга жойлашган кунга қадар ишсизлик нафақаси тўланади. Хорижий давлатлар иш берувчилари билан имзоланган ҳамкорлик келишувлари доирасида улар қишлоқ хўжалиги, қурилиш, меҳмонхона хизмати, юк автомобили ҳайдовчиси ва бошқа соҳаларда хорижий давлатларда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий тарзда юборилади.

Ш.Маматуропова,

ЎзА

--0--