Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йилда 30 миллион аҳоли табиий офатдан хавфсираб ўз уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган
15:37 / 2021-10-29

Ер сайёрасидаги иқлим ўзгаришлари ҳозирданоқ кўпгина мамлакатлар аҳолиси учун ўзининг ҳалокатли оқибатларини намоён қилмоқда.

Жорий йилда дунёдаги 30 миллион аҳоли табиий офат, хусуман, қурғоқчилик, ўрмон ёнғинлари ёки сув тошқинларидан хавфсираб ўз уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган.  

“Бу зиддият ва тажовузлардан қочиб бошқа жойга кетган 8,9 миллион кишига нисбатан анчагина кўп миқдорни ташкил қилади”, дейилади Женевада эълон қилинган Қизил хоч ва Қизил ярим ой  Халқаро қўмитаси ҳисоботида.  

Таъкидланишича, ташкилотга аъзо 192 давлатда одамлар табиий офатга дучор бўлган, нафақат ривожланаётган давлатлар, балки АҚШ ва Хитойда ҳам гуманитар кўмакка муҳтожлар сони ортмоқда. АҚШда иқлим бўйича қочоқлар 2020 йилда  1,7 миллион, Хитойда эса 5,1 миллион экани қайд этилган.