Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йилда 1 008 та тиббиёт объектида қуёш панеллари ўрнатилади
08:54 / 2023-01-05

ССВ ахборот хизматининг маълум қилишича, 107 та тиббиёт муассасасига 124 кВт. қувватга эга қуёш панеллари, 4 400 литр ҳажмдаги қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилган.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимига ажратилган маблағлар доирасида жами 425 та (шундан 375 таси маҳалла тиббиёт пунктлари ҳамда 50 таси оилавий шифокорлик пунктлари ҳамда оилавий поликлиникалар учун мўлжалланган) 2 352 кВт. қувватга эга қуёш панеллари харид қилинди ва улар жорий йилнинг биринчи чорагида ўрнатиб, ишга туширилади.  

Бундан ташқари, вазирликнинг маъмурий биносига 100 кВт. қувватга эга қуёш панелларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

2023 йилда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда яна 1 008 та объектда 4 427 кВт. қувватга эга қуёш панеллари ўрнатиши режалаштирилган.

 

ЎзА