English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йил якунига қадар Ўзбекистоннинг электрон рақамли харитаси ишга туширилади
18:08 / 2022-05-05

Президент раислигида ўтказилаётган тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилишишда, шунингдек, йил якунига қадар 10 мингта кўчага ном бериш ишларини якунлаш топширилди.

Мутасаддиларга йил якунига қадар Ўзбекистоннинг электрон рақамли харитасини ишга тушириб, барча шошилинч хизматлар билан интеграция қилиш топширилди.

2022-2025 йилларда тез тиббий ёрдам тизимидаги барча “Дамас” ва бошқа эскирган машиналар замонавий автомобилларга алмаштирилади.

Хусусан, 2022 йилда 890 та, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили 450 тадан янги автомобиль, жумладан, реанимация машиналари олиб берилади. Барча тез ёрдам транспортлари навигация тизимига уланади.

Бу мақсадлар учун тез тиббий ёрдамга бюджетдан ажратилаётган маблағларни очиқ-ошкора сарфлаш тизимини яратиш, иқтисод қилинган маблағларни транспорт паркини янгилашга йўналтириш зарур.

Натижада келгуси 3 йилда тез тиббий ёрдам автопарки тўлиқ янгиланади.

Бунинг натижасида чақирувларга етиб бориш вақти 3 баробарга қисқаради.

“Ўзавтосаноат” олдига жорий йилда олиб берилиши лозим бўлган машиналарни ўз вақтида ишлаб чиқариб, етказиб бериш вазифаси қўйилди.

ЎзА