Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йил Сурхондарё вилоятида 18 та паррандачилик комплекси ва наслчилик лойиҳаларини ишга тушириш режаси белгилаб олинди
12:51 / 2026-02-27

Йилига 45 минг тонна парранда гўштига эҳтиёжи бўлган Сурхондарёда бирорта йирик паррандачилик комплекси йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Жорий йил вилоятда 60 миллион долларлик 18 та паррандачилик комплекси ва наслчилик лойиҳаларини ишга тушириш режаси белгилаб олинди.   

Сурхондарёда табиат эрта уйғонгани боис, асаларичилар учун мавсум шу ердан бошланади. Агар наслли она ари генетикаси вилоятда йўлга қўйилса, соҳада “катта сакраш” бўлади.   

Шу муносабат билан она арининг наслларини олиб келиш, 150 минг наслдор асалари пакетини ишлаб чиқариш бўйича 30 та лойиҳани бошлаш топширилди.   

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича йиғилиш давом этмоқда.   

ЎзА