Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йил “Ўзэкспомарказ” ва “CAEx Uzbekistan”да 22 та халқаро кўргазма ва 5 та анжуман ўтказилади
17:27 / 2026-01-22

Бугун пойтахтимизда ташкил этилган матбуот анжумани 2026 йил давомида ўтказиладиган халқаро кўргазмалар ва анжуманлар мазмун-моҳиятига бағишланди.

Соҳа мутахассислари, масъуллар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазма компанияси директори Ойимхон Бобожонова маълумот берди:

–Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ижросини таъминлашда соҳалар бўйича ташкил этиладиган халқаро кўргазмалар муҳим ҳисобланади. Шу сабабли, ташкилотимиз томонидан бу борада ишларни кенг жамоатчиликка етказиш ва иқтисодий ўсишдаги кўрсаткичларни намоён этиш ҳар жиҳатдан амалий аҳамият касб этади.

[gallery-27253]

Ушбу йилнинг илк ойидан “Iteca Exhibitions” ўзининг 31-кўргазма мавсумини бошлади. Унга кўра, тақдимотда мамлакатлар географиясини, кўргазма мавзуларини кенгайтириш ва янгиланган тадбирлар календарини ҳавола этдик. 

Айтиш керакки, бу йил “Ўзэкспомарказ” ва “CAEx Uzbekistan”да 22 та халқаро кўргазма ва 5 та анжуман ўтказиш режалаштирилган. Аҳамиятли жиҳати, “TIHE - Соғлиқни сақлаш” (30 йил), “UzFood” - Озиқ-овқат саноати” (25 йил), “MiningMetals Uzbekistan - Тоғ-кон иши ва металлургия” (20 йил), “E-TechExpo - Электроника ва инновацион технологиялар” (5 йил) халқаро юбилей кўргазмалар ўтказилади.

Баҳорги кўргазма мавсумини мамлакатнинг етакчи қурилиш кўргазмаси “Қурилиш - UzBuild” билан очамиз. Шунингдек, “AgroWorld Uzbekistan”, “UzFood”, “O’ZuPACK”, “WoodTech & MebelExpo Uzbekistan” халқаро кўргазмалари ташкил этилади.

2026 йилги кўргазма мавсумининг дебют тадбири “AgroWorld Uzbekistan” кўргазмаси билан бир вақтда ўтказиладиган Халқаро сув форуми – “Tashkent Water Week 2026” бўлади. Форум Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан ва қатор ташкилотлар кўмагида ташкил этилади. У иштирокчилар учун тажриба алмашиш, инновацион ёндашувларни муҳокама қилиш ва сув ресурсларини қўшма бошқариш стратегияларини ишлаб чиқиш учун ноёб имконият яратади.

Кузги мавсумда эса 10 та халқаро кўргазма ва бир қатор бизнес сессиялар ва форумлар бўлиб ўтади. 

 Шу ўринда, 2025 йил рақамлар таҳлилига ҳам эътибор қаратсак. Унга кўра, ўтган йил 20 та халқаро кўргазма, тўртта нуфузли форум ва 36 та тематик семинар ўтказилди.  Тадбирларда 55 мамлакатдан 4 минг 311 та компания ва бренд, 251 та спикер ва модератор ҳамда 3 минг 957 та делегат қатнашди. Иштирокчиларнинг умумий сони 75 мамлакатдан 101 минг 160 кишини ташкил этди. Бу эса ташкилотимиз кўргазма лойиҳаларининг кўлами ва халқаро миқёсда юқори даражада тан олинганидан далолатдир.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА