French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йил Хоразмда оналар ўлими билан боғлиқ олтита ҳолат содир бўлди
19:11 / 2021-03-16

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Эльмира Боситхонова Хоразм вилояти Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмасида шифокорлар билан бўлган учрашувда маълум қилди.

Учрашувда туман ҳокимининг ўринбосарлари, соҳа мутахассислари, акушер-гинекологлар иштирок этди.

Ўқув-семинар тарзида ташкил қилинган учрашувда жорий йилда Хоразм вилоятида содир бўлган 6 та оналар ўлими билан боғлиқ ҳолатларга тўхталди.

Вазир ўринбосари ушбу мудҳиш ҳолатнинг келиб чиқиш сабабларини шифокорлар билан танқидий-таҳлилий муҳокама қилди. Оилавий поликлиникада ташкил қилинган аёллар маслаҳат кенгашларининг фаолияти тизимли йўлга қўйилмаганлиги, оналар саломатлиги вақтида муҳофаза қилинмаганлиги бўйича тегишли маслаҳат ва кўрсатмалар бериб ўтди. Шунингдек, маҳаллабай тизимида саломатлик марказларини ташкил қилиш, шифокорлар маҳаллага кириб бориши лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

– Туманимиздаги барча маҳаллаларда аёллар маслаҳат кенгаши ташкил қилинган бўлиб, уларда ҳафтанинг пайшанба куни янги ва бўлғуси келинчаклар, сешанба, шанба кунлари репродуктив саломатлик, соғлом турмуш тарзини тўғри ташкил қилиш бўйича маслаҳат кунлари ташкил қилганмиз, – дейди Қўшқўпир тумани ҳокимнинг ўринбосари Сайёра Худайберганова. – Маслаҳатхоналарга вилоятимизнинг тажрибали мутахассислари жалб қилинган. Улар ҳар бир аёлни инвидуал тарзда қабул қилиб керакли маслаҳат ва тавсияларини беради.

- Семинар якунида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари “Месит” маҳалласида ва Ғозовот қишлоқ врачлик пунктида ташкил қилинган саломатлик бурчаги билан танишди.

Қўшкўпир туманида соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ишларни ижобий баҳолаб, ушбу тажрибани республика миқёсида оммалаштириш ва бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА