Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жўқорғи Кенгеси раиси фаол ёшлар билан учрашди
12:33 / 2026-01-15

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев шаҳар ва туманлар маҳаллаларидаги кўча сардорлари бўлган фаол ёшлар билан учрашди.

Учрашувда  дастлаб сўнгги йилларда Президентимизнинг Қорақалпоғистонга бўлган алоҳида меҳри ва эътибори билан қабул қилинган фармон ҳамда қарорлар, шунингдек, шу асосда амалга оширилаётган эзгу ишлар, ҳаётимизда кенг татбиқ этилаётган ислоҳотлар адоҳида таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, амалий чора-тадбирлар аниқ тасдиғи билан кўрсатилиб, бугунги кунда давом эттирилаётган ишлар, шунингдек, келгусидаги режалар ҳақида сўз юритилди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг 2017 йилдан бери биргина Қорақалпоғистон учун 78 та фармон ва қарори қабул қилинган бўлиб, шундан ҳозирги вақтда 38 ҳужжатнинг ижроси давом этмоқда. Энг асосийси, ушбу тарихий ҳужжатлар асосида аҳоли ҳаётида илгари бўлмаган ўзгариш ва янгиланишлар юз бермоқда. Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижаси ҳар бир хонадонга кириб бормоқда.

Ўз навбатида қорақалпоғистонлик ёшлар ҳам алоҳида меҳр ва эътибор учун Президентимизга ўзларининг  оташин миннатдорчиликларини етказиш учун Жўқорғи Кенгес раисига таклиф билдиришди. Шунингдек, тадбир давомида ёшлар томонидан билдирилган ҳар бир масала эътиборга олиниб, ижроси юзасидан вазифалар белгиланди.

Учрашув якунида жамоат ишларида фаол иштирок этиб, маҳаллаларда кўпчиликка намуна бўлаётган бир қатор ёшлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири