Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жўқорғи Кенгесда сессия
06:01 / 2022-03-22

Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг йигирма олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати аъзолари, cектор ва соҳа раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибида “Ўрмон тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни (янги таҳрирдаги) лойиҳаси, “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни (янги таҳрирдаги) лойиҳаси ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди.  

[gallery-6263]

Шунингдек, сессияда “Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан 2021 йил иккинчи ярмида амалга оширилган ишлар тўғрисида бошқарма раҳбарининг ҳисоботи тўғрисида”ги, “Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2021 йил давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида қўмита раисининг ҳисоботи тўғрисида”ги, “2021 йил иккинчи ярмида жойларда норма ижодкорлиги ишлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолатлари тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири ахбороти тўғрисида”ги, “Қорақалпоғистон Республикасида ичимлик сув ва оқава сув тизимини яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги,  “Ҳокимлар томонидан қарорлар қабул қилинишида қонун ҳужжатларига амал қилиниши ҳолати юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига парламент сўрови юбориш тўғрисида” ги  масалалар кўриб чиқилди. 

Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов иштирок этди.
 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, 
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА