Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жўқорғи Кенгес раисига ўринбосар сайланди
16:07 / 2025-09-10

Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати аъзолари, шаҳар ва туман ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, соҳа раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессияни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А.Оринбаев бошқариб борди.

Кун тартибига мувофиқ ташкилий масала, яъни “Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди. Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари Р.Сапарбаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари лавозимига 47-сонли "Саноат" сайлов округидан депутат Нуразизов Раджапбай Купалбековичнинг номзоди таклиф этилди.

Депутатлар таклиф этилган номзод масаласини кўриб чиқишди ва қўллаб-қувватлашди.

Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси 70-моддасининг 4-бандига мувофиқ, Нуразизов Раджапбай Купалбекович Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари лавозимига сайланди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки,  Р. Нуразизов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Т. Худайбергенов иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири