Нукусда қўл жанги бўйича 14-15 ёшли ўсмирлар ва қизлар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Икки кун давом этган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларидан 200 нафарга яқин спортчи 14 та вазн тоифасида яккалик ва жамоавий биринчилик учун баҳслашди. Финал баҳслари шиддатли ва муросасиз курашларга бой бўлиб, томошабинларда катта таассурот қолдирди.
Умумжамоа ҳисобида Тахиатош тумани биринчи ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси кубоги соҳиби бўлди.
[gallery-10033]
Иккинчи ўринни республика спортнинг якка кураш турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, учинчи ўринни Нукус шаҳридаги 8-умумтаълим мактаби жамоалари қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари Р.Сапарбаев қутлаб, уларга кубок, медаль, диплом ва эсдалик совғаларини топширди.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА