Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жонли мулоқотда аҳоли мурожаатлари тингланди
15:09 / 2022-07-14

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича бугун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса ҳудудларда ўтказилаётган сайёр ва оммавий қабуллар аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган масалаларни аниқлаш ва ечимини излашда муҳим аҳамият касб этаётир. 

Бугун барча давлат органлари ва ташкилотлар халқ ичига кириб бориб, уларни дардини, ечими топилмай келаётган муаммоларни тингламоқда. Жумладан, адлия тизимида ҳам бундай ишлар тизимли йўлга қўйилган бўлиб, аҳоли билан турли сайёр ва оммавий қабуллар, очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда. 

Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан “Facebook” ижтимоий тармоғида ҳудуд аҳолиси учун онлайн мулоқот ўтказилди. Жонли тарзда ўтказилган мулоқот “Ерга бўлган ҳуқуқнинг кафолатлари” мавзусида бўлиб, жисмоний ва юридик шахслардан ер қонунчилигига оид 30 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди. 

–Мен узоқ йиллардан буён яшаб келаётган хонадоннинг мулкка эгалик қилиш бўйича ҳужжатлари эҳтиётсизлик сабаб йўқолган,  – дейди фуқаро Ҳ.Раҳмонов. – Хонадон менга мерос бўлиб ўтган. Солиқ тўловларини ўзим тўлайман. Кадастр бўлимининг электрон платформасида мулк менинг номимда эканлиги ва буйруқ ҳам мавжуд.

Шунингдек уй жойим баҳоланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам бор. Бундай ҳолатда уй жойни расмийлаштириш учун қандай ишларни амалга оширишим зарур ва мулк ҳуқуқини қандай эътироф этсам бўлади деган савол билан адлия ходимларига онлайн мулоқотда савол йўлладим. Саволимга аниқ жавоб олдим.   

– Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарорига асосан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқотилган тақдирда тегишли тартибда давлат архивларидан маълумот олинади, – дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Ш.Баҳронов. – Агар архив сақловида ушбу ҳужжатлар бўлмаган тақдирда кўчмас мулк объектларига нисбатан бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш суд тартибида амалга оширилади. 

Жонли мулоқотда фуқаролардан компенсация ундириш тартиблари, ер участкасида қўшимча қурилишлар қилиш, нотурар жойни турар жойга ўзгартириш йўналишларида мурожаатлар бўлди. Баъзи мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунча берилган бўлса, аксарияти белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун қабул қилинди. 

Маълумот учун, Бухоро вилояти адлия бошқармаси томонидан бундай жонли мулоқотлар тизимли равишда, барча йўналишларда ўтказиб келинмоқда.  

Зариф Комилов,ЎзА