Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жонгелдида байрам кайфияти
15:22 / 2024-12-23

Бухоро вилояти Пешку тумани марказидан 200 километр узоқликда жойлашган “Жонгелди” маҳалла фуқаролар йиғинидаги асосан қозоқ миллатига мансуб аҳоли кенг яйловларда чорвадорлик, йилқичилик, шунингдек, тадбиркорлик билан шуғулланиб келмоқда.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов, туман ҳокими ва бошқа сетор раҳбарлари, тегишли мутасаддилар билан биргаликда яқинлашиб келаётган Янги йил байрами олдидан олис овул аҳолисининг кайфиятини кўтариш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, бу манзилда фаолият олиб бораётган ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, мактабгача таълим ташкилоти, умумий ўрта таълим мактаби, қишлоқ участка касалхонаси ва аҳоли хонадонларида яратилган шароитларни ўрганиш мақсадида Жонгелди овулида бўлди.  

Бошқарма бошлиғи овулдаги ўрганишлари доирасида бевосита маҳаллий чўлқуварларнинг турмуш тарзи ва яшаш шароити билан яқиндан танишди, мурожаатларига қулоқ тутиб, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар хонадонларида бўлиб, фуқароларнинг ҳолидан хабар олди.  

Шунингдек, овулда Янги йил байрами муносабати билан озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилиб, ўттиздан ортиқ маҳсулотларнинг арзонлаштирилган савдоси йўлга қўйилди.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.