Бухоро вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Д.Юлдашев айни кунларда вилоятдаги тадбиркорларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўрганиш ва уларга амалий ечим топишга кўмаклашиш мақсадида жойларда очиқ мулоқотлар ўтказмоқда.
Шундай учрашув Жондор туманидаги “Аржуманбону чорваси” паррандачилик кластерида ташкил этилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 мартдаги “Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонидаги ўзгариш ва янгиликлар ҳақида сўз юритилди.

Учрашувда беш нафар тадбиркорнинг солиқ имтиёзлардан фойдаланиш, ҚҚСни қайтариш ҳамда солиқ ҳисоботларини топшириш билан боғлиқ мурожаатлари қабул қилинди. Тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалаларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди, айримлари бўйича масъул ижрочилар бириктирилди.

Бошқарма бошлиғи учрашув жараёнида “Аржуманбону чорваси” паррандачилик кластери фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Унда паррандачилик фабрикаси раҳбари Гулмурод Умаров корхона фаолияти ва янги ғоялар ҳақида ўз фикрларини баён этди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.