"Жонажон ўзбек тилим" танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди (+видео)
"21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни" муносабати билан Ёзувчилар уюшмасида "Жонажон ўзбек тилим" танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳамда давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилар учун семинар ташкил этилди.
Тадбирда вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилари, давлат арбоблари, олимлар ва мутахассислар иштирок этишди.
Бу каби тадбирларни ўтказиш ўзбек тилининг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини ошириш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлаш борасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга хизмат қилади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ILkkaX8oBAA" title=""Jonajon o‘zbek tilim" tanlovi g‘oliblarini taqdirlash marosimi o‘tkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева,
Нишонбой Абдувоитов, ЎзА