Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жоме масжидлар атрофида ҳаракат хавфсизлиги таъминланмоқда (+видео)
14:52 / 2024-03-12

Муборак Рамазон ойида Сурхондарё вилоятидаги 129 та жоме масжидида таровеҳ намози адо этилмоқда.

Вилоятда мўмин-мусулмонларнинг ибодатини хотиржам бажариши учун барча шароит яратилди.  

Президентимизнинг жорий йил 7 мартдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ масжидлар атрофида автотураргоҳлар ташкил этилди. Теварак-атроф ободонлаштирилиб, тартибга келтирилди.  Тез тиббий ёрдам хизмати йўлга қўйилди.  

Вилоят ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳам муқаддас ойнинг юксак савияда ўтишига алоҳида эътибор қаратиб, жоме масжидлар ёнидаги серқатнов йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаётир. Меҳр-оқибат, хайру саховат, эзгулик ва шукроналик ойида амалга оширилаётган бундай ишлар ёшу кексага бирдек қувонч улашмоқда.  

Осойишта Ватанда ўз ибодатларини эмин-эркин адо этаётган юртдошларимиз мамлакатимизга тинчлик-тўкинлик, фаровонлик, хонадонларга файз, кўп миллатли халқимизга сиҳат-саломатлик, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга бардавомлик тилаб, дуога қўл очмоқда.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/5ERz6IVD7pQ?si=2_wod2gURLS1Fs3w" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Холмўмин Маматрайимов,  

ЎзА мухбири