Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жомбойлик 74 ёшли онахон туғилганлик гувоҳномаси олди
19:59 / 2022-08-03

Адлия органларининг халқ орасига кириб бораётгани ижобий самара бермоқда. Боиси, жойларда ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари, сайёр қабуллар, ўтказилаётган мониторинг ва ўрганишлар чоғида одамларни узоқ йиллар мобайнида қийнаб келган муаммолар юзага чиқмоқда ва уларга ечим топилмоқда.

Жомбойлик Офтоб ая Ортиқова ҳам муаммоси ҳал бўлишини бир ой, бир йил ёки ўн йил кутгани йўқ. Ая умрининг 74 йилини шахсини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиш орзусида ўтказди. Ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмаган, ҳуқуқий саводхонлиги бўлмаган оддий бир аёл шу аснода 70 йилдан ортиқ вақтни кутиш билан ўтказди.
Бунинг оқибатида фуқаро на паспорт ололди, на пенсияга чиқолди. Жомбой туман адлия бўлимининг ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилгач, масала қисқа фурсатда ижобий ҳал бўлди. 1948 йилда туғилган Офтоб ая Ортиқованинг туғилганлиги муддати ўтказиб қайд қилинди ва гувоҳнома расмийлаштириб берилди.

Таҳлилларга кўра, ФҲДЁ бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойида 2311 та туғилиш қайд қилинган бўлиб, шундан 40 таси муддатини ўтказиб қайд қилинган.

 

Ғ.Ҳасанов, ЎзА