Жомбойда табиий газ учун 110 миллион сўм ундирилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жомбой тумани бўлими томонидан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Энергия ресурсларидан фойдаланиб, ҳақини тўлашга келганда лоқайдлик билан қараётган қарздорларга таъсир чоралари кўрилиб, ҳисоб рақамларига инкасса қўйиш ёхуд уларга тегишли мол-мулкни хатлаш чоралари кўрилмоқда.
Мисол учун, иқтисодий ишлар бўйича Жомбой туманлараро судининг 2013 йил 24 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар “Ҳудудгаз” АЖ фойдасига жавобгар “Sag agro” масъулияти чекланган жамиятидан шартнома асосида етказиб берилган табиий газ учун 110 миллион 606 минг сўм ундириш белгиланган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида “Sag agro” масъулияти чекланган жамиятидан ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилди.
Абдулла Сатторов,
МИБ Жомбой тумани бўлими давлат ижрочиси