Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жо Байденнинг ўғли солиқлар бўйича тергов қилинмоқда
13:14 / 2020-12-10

AҚШ сайловида қўли баланд келган Жо Байденнинг ўғли солиқ ишлари бўйича тергов остида экани айтилмоқда. Хантер Байденнинг сўзларига кўра, у терговдан сешанба куни хабар топган.

Мазкур иш Делавер штатидаги федерал прокуратура томонидан олиб борилмоқда.

Хантер Байден масалани жуда жиддий қабул қилгани, аммо қайта кўриб чиқиш ишни қонуний ва муносиб ҳал қилишига ишонишини таъкидлади. Бошқа тафсилотларни эса ошкор қилмади.

Президентлик сайлови якунланган бўлса ҳам, Жо Байденнинг ўғли Хантер республикачилар томонидан уюштирилаётган ҳужумларнинг доимий нишонаси бўлиб қолмоқда.

Тергов жараёни, агар, янги президент кейинги ойда қасамёд қабул қилгандан кейин ҳам давом этадиган бўлса, жаноб Байденнинг бош прокурорни танлаши терговни назорат қилишда ёрдам бериши мумкин. Бу ҳақда “AP” нашри маълум қилди.

Жамоа томонидан берилган баёнотда Хантер қийин вазиятда, жумладан сўнгги кунларда ҳужумга қарши курашгани уни фақат кучли бўлишга ундайди, деган фикр билдириляпти.

Дарвоқе, Хантер Байденнинг Украинадаги фаолияти ҳам "муаммоли", дейилган ҳисоботда.

Ўтган йили Дональд Трамп Байденни тергов қилиш учун Украинага босим ўтказишда айбдор, деганди. Унинг ҳаракати ваколатни суистеъмол қилиш ва Конгрессга тўсқинлик қилиш сифатида баҳоланган.

Натижада Трамп февраль ойида Сенат томонидан оқланди.