Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жо Байден ташқи таҳдидларни тўхтатиш учун конгрессдан 715 миллиард доллар маблағ ажратилишини сўради
12:27 / 2021-04-10

“АҚШ президенти Жо Байден Хитой ва Россия томонидан таҳдидларни тўхтатиш учун конгрессдан 715 миллиард доллар ажратилишини сўради”, дейилади Оқ уй томонидан эълон қилинган президент бюджети лойиҳасида.

“2022 йил учун президентлик сўрови 715 миллиард долларни ташкил қилади.  Бунда Хитойни тўхтатиб туриш назарда тутилган ва бу Пентагоннинг асосий вазифаси сифатида кўрсатилган. Мудофаа вазирлиги Россия томонидан вужудга келувчи таҳдидларнинг ҳам тўхтатилишига эътиборини қаратади”, дейилади ҳужжатда.