Жо Байден президентлик лавозимидаги 100-кунини нишонлайди
AҚШ президенти Жо Байден эртага Оқ уйдаги овал кабинетда президентлик лавозимининг 100-кунини нишонлайди. Бу кун Америкада рамзий воқеага айланадиган бўлди. Чунки эртага ўтадиган маросимда президентнинг шу пайтгача фаолияти ва келгусида амалга оширадиган ишлари муҳокама қилинади.
Жо Байден 20 январь куни расман АҚШ президенти лавозимига киришган эди. Шундан буён унинг рейтинг даражаси маълум даражада сақланиб қолди. “FiveThirtyEight” сўровномасига кўра, амалдаги президент 54,4 фоиз билан лавозимини белгилаб турибди. Дарвоқе, ушбу кўрсаткич Дональд Трамп президентлик қилган даврга нисбатан 12 фоизга юқори.
Aксарият шарҳловчилар буни мамлакатдаги чуқур сиёсий қутбланиш аломати, дея баҳоламоқда. Чунки демократлар унинг фаолиятидан жуда мамнун бўлган. Аммо республикачиларнинг аксарияти эса афтидан норози.