Жо Байден 2024 йилги АҚШ президентлиги сайловларида номзодини қўймоқчи
АҚШ президенти Жо Байден рақиби собиқ президент Дональд Трамп бўлган тақдирда ҳам 2024 йилги президентлик сайловларида ўз номзодини қўйишини тасдиқлади.
“ABC”га берган интервьюсида Байден: “Агар соғ-саломат бўлсам, президентликка яна номзодимни қўяман”, деб таъкидлади. Бошловчининг собиқ президент Трамп унга рақиб бўлиши эҳтимоли ҳақидаги саволига Байден: “Нега энди бу менга ҳалақит бериши керак”, деб жавоб қайтарди.
Аввалроқ Байден вице-президент Камала Харрис билан биргаликда 2024 йилги сайловларда қатнашишни режалаштираётгани маълум қилинганди.