Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахнинг туризм салоҳияти намойиш этилмоқда
10:12 / 2025-05-22

“Хитойда Ўзбекистон туризм йили” доирасида бўлиб ўтаётган Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳридаги “Road shou”да вилоятимизнинг бой сайёҳлик салоҳияти, тарихий ва маданий ёдгорликлари, миллий анъаналари ҳамда урф-одатлари кенг намойиш этилмоқда.

Шу ўринда ушбу “Road shou”да Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари бошчилигидаги делегация вакиллари ҳам фаол иштирок этаётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Тадбир иштирокчилари вилоят ҳокими ўринбосари Сардор Шукуруллаевнинг Жиззах вилояти туризмининг салоҳияти бўйича тақдимотини зўр олқишлар билан қарши олишди.  

“Road shou” доирасида Хитойдан Жиззах вилоятига сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон ва Хитой мамлакатлари ҳудудларидаги етакчи туризм бизнеси вакиллари ўртасида сессиялар ва учрашувлар ўтказилмоқда.  

“Road shou”даги ушбу учрашувлар натижасида Жиззах вилояти ва Хитой ўртасида бир қатор келишувларга эришилди.

А.Қаюмов, ЎзА мухбири