Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахликлар ҳам ҳайит намозини жамоа бўлиб адо этди
07:27 / 2023-06-28

Жиззах вилоятидан 637 нафар фуқаролар Суадия Арабистонида Ҳаж амалларини бажараётган бўлса, 78 мингдан ортиқ жиззахликлар 169 та жоме масжидида Қурбон ҳайити намози адо этди.

Бугун юртимизда фуқароларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари, мусулмонларнинг ўз зиммаларидаги диний арконларни адо этишлари учун барча шароитлар яратилган. 28 июнь эрта саҳардан минглаб жиззахликлар жоме масжидларида муборак Қурбон ҳайити намозини ўқиш учун номозгоҳлар сари отланди.

Жаннатмакон Ўзбекистоннинг бошқа масжидларидаги каби Жиззах вилоятида ҳам Қурбон ҳайити намозини кўтаринки руҳда адо этиш учун намозгоҳлар жамоаси, ҳуқуқ тартибот идоралари, соғлиқни сақлаш, маҳаллий ҳокимликлар ва нодавлат ташкилотлари ходимлари намозхонлар учун қулай шарт-шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилди.

Вилоятдаги Қурбон ҳайити ўқилган жоме масжидларнинг имомлари Президентимизнинг Қурбон ҳайити муносабати билан мамлакатимизнинг барча мусулмонлари ва Ўзбекистон халқига йўллаган байрам табриги хусусида алоҳида тўхталиб ўтди. Тинч ва осуда юртда яшаётганимиз, хотиржам ибодатлар қилаётганимиз, юрт бошига оқил, халқпарвар раҳбарни ато этганлиги учун Аллоҳга беҳисоб шукурлар айтилди. Шунингдек, ҳар бир жоме масжид имомлари Қурбон ҳайити байрами тарихи, муқаддас ислом дини буюрган ибодатлар, Ўзбекистондаги ислом дини ривожи, маънавий қадриятлар юксалиши йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, мамлакатдаги бугунги фаровон ҳаётнинг мазмун-моҳияти ҳақида амру-маъруф қилиниб, Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш, бу кунни улуғ байрам сифатида яхши кайфиятда ўтказиш лозимлигини, гина-кудратлар унут бўлиши, имконияти борлар қурбонликлар қилиб, эҳтиёжманд, кам таъминланган, бева-бечора, етим-есирларга эҳсон этишлари лозимлиги алоҳида таъкидланди.

– Муҳтарам Юртбошимизнинг жорий йил 19 июнь куни имзолаган “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” ги қарори билан Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнь — чоршанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, юртимизда 2023 йил 28 июнь куни Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланш, аҳолининг Қурбон ҳайити байрамини муносиб савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-270-сонли фармони билан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 2023 йилнинг 29-30 июнь кунлари, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 1 июль куни қўшимча дам олиш кунлари деб эълон қилинди, – дейди Жиззах вилояти ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар  бўйича котибияти мудири Нурали Раимов. – Ҳафтанинг чоршанба, яъни жорий йилнинг 28 июнь Қурбон ҳайити куни Жиззах шаҳри ва вилоятнинг яна 12 та тумандаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларидаги жами 169 та жоме масжидларида 78 мингдан ортиқ жиззахликлар Қурбон ҳайити намози ўқиди.  

Қурбон ҳайити намози ўқиб бўлингач, масжидлар имомлари, маъмурияти ҳамда барча жамоа бўлиб ҳайит намозини ўқиган намозхонлар номидан жуда сифатли хизмат кўрсатган маҳаллий ҳокимликлар, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, ободонлаштириш ва тоза ҳудуд ҳамда бошқа мутасадди идоралар холдимларига самимий миннатдорчилик билдирилди.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА