English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахлик оналар учун яна бир қулайлик
18:16 / 2022-10-14

Жиззах шаҳридаги акушерлик мажмуаси қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Маҳмудова, Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов, шаҳардаги барча сектор раҳбарлари, соҳа фахрийлари, шаҳар жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

[gallery-9131]

Мазкур акушерлик мажмуаси 90 ўринга мўлжалланган бўлиб, йилига ўртача 8 минг нафар аёлларга хизмат кўрсатади. Мажмуа 2 миллиард 700 миллион сўм маблағ ҳисобига “Абдувоҳид қурилиш таъмир” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан таъмирланди. Бу ерга Жанубий Корея ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган замонавий тиббий ускуналар ўрнатилди. Бу муассасанинг малакали тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада оширади.

Жиззахлик оналар яратилган бу қулайликдан беҳад мамнун.

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА