Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахлик кўнгли беғубор, бағри кенг аёллар шарафланди
19:51 / 2022-03-07

ФОТОРЕПОРТАЖ

Жиззах шаҳридаги "Яккасарой" тантаналар мажмуасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Вилоятда ўтган йили "Аёллар дафтари"га киритилган  47 минг 662 нафар хотин-қизга амалий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, 10 минг 777 нафар ишсиз хотин-қизнинг бандлиги таъминланиб, уларнинг 3 минг 736 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 7 минг 366 нафар тадбиркор бўлиш истагини билдирган ишсиз хотин-қизга имтиёзли кредит бериш орқали тадбиркорликка жалб этилди. 1 минг 732 нафар ишсиз хотин-қизга томорқасидан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашилди.

Шунингдек, 5 мингдан ортиқ боқувчисини йўқотган ҳамда 2 минг 661 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, 1 минг 307 нафар қарамоғида бир ва ундан ортиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатилди. 419 нафар I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизнинг уй-жойи таъмирланди. 931 нафар нотурар жойларда истиқомат қилаётган,  ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган 243 нафар хотин-қизлар уй-жой билан таъминланди ва 531 нафар аёлга ижара компенсацияси тўлаб берилди. Уй-жойга муҳтож 200 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга уй-жой учун бошланғич бадал пуллари тўлаб берилди.

[gallery-6050]

Шу билан бирга,  8 минг 552 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга тиббий ёрдам кўрсатилди. 2 минг 876 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам берилди. 2 минг 299 нафар хотин-қизларга психологик ёрдам кўрсатилди. 
Бугун вилоятнинг энг олис қишлоқ жойларидаги хотин-қизларни касб-ҳунарга йўналтириш, янги ғоялар, лойиҳалар ишлаб чиқиш, қишлоқда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ҳаётга руҳлантириш бўйича ўқишлар ташкил этилмоқда. Биргина ўтган йилнинг ўзида 9 минг 463 нафар хотин-қиз шундай йўналишда ўқитилиб бандлиги таъминланди.
Бугунги шодиёна кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан бир гуруҳ жиззахлик аёллар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Жумладан, Шароф Рашидов туманидаги "Гулчи опа томорқа хизмати" кластери раҳбари Шарофат Нориева  "Меҳнат шуҳрати" ордени билан,  Жиззах шаҳридаги "Олмазор" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Норбуви Шамсиева "Дўстлик" ордени билан, Пахтакор туманидаги 13-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Мавлуда Кушаева  II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан,  Шароф Рашидов туманидаги ёғоч ўймакорлиги бўйича ҳунарманд Айменли Ҳасанова  "Соғлом турмуш" медали билан,  Ғаллаорол туманидаги "Соҳибқирон дарвозаси" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Нилуфар Абдураимова "Шуҳрат" медали билан, Зарбдор туманидаги "Фидокор Фирдавс" фермер хўжалиги бошлиғи Бувсара Қарабекова ҳамда Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби директори Дилафрўз Ҳамдамова  давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида катта ютуқларга эришган, Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган вилоятнинг 26 нафар иқтидорли қизлари сафига бу йил  Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейининг 2-босқич ўқувчиси Азиза Абдувалиева ва Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2-босқич талабаси Севара Баҳодирова ҳам қўшилди.

Шунингдек, 16 нафар хотин-қиз “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди. Тадбирда мукофот соҳибларига кўкрак нишонлари тантанали топширилди.

- Мамлакатимизда барча соҳаларда хотин-қизларга берилаётган кенг имкониятлар натижасида, шу жумладан таълим сифатини оширишда ўз қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқариш учун имкониятлар янада кенгайтирилди, - дейди “Мўътабар аёл” кўкрак нишони соҳибаси, Жиззах Давлат педагогика институтининг хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилоти раиси Зиёда Абдувалиева. - Бугун менга берилган нишон давлатимизнинг биз аёлларга кўрсатаётган ҳурмат ва эътиборининг ифодасидир.

Байрам тадбирида вилоят ҳокими Э. Солиев иштирок этди.
 


Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат),ЎзА