Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахлик ҳоким ёрдамчилари 30 минг дона ниҳол экишни мақсад қилган
10:19 / 2022-11-09

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизда йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва бу орқали республикамизда яшил майдонларни кўпайтириш режалаштирилган.

Жиззах шаҳрида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари томонидан об-ҳавонинг инжиқларига қарамасдан Жиззах шаҳри “Амир Темур” МФЙда  5 минг дона павловния кўчатлари экилди. Дарахтларнинг мингга яқини бурғулаш ускунаси ёрдамида экилди.  

– Кўчат экиш, боғ яратиш юрт ободлиги, эл фаровонлиги, ҳаёт давомийлигини таъминлайдиган эзгу амалдир, – дейди Жиззах шаҳар “Шодлик” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Абдулазиз Хўжаков. – “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси умуммиллий ҳаракатга айланиб бормоқда. Бу йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилиниши ушбу бунёдкорлик, ободлик ва халқ фаровонлиги йўлидаги ислоҳотларнинг давоми бўлди. Зеро “Инсон қадри” ва “фаол маҳалла” тушунчалари бир-бирига жуда ҳамоҳанг. Қачонки, маҳаллаларимиз кўркам ва ораста, кўчаларимиз яшил маконга айланиб, фуқароларимиз тинч, фаровон экан, юртимиз обод бўлади ва инсон қадри ҳам юксалади. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Долзарб 40 кунлик” 1 декабрга қадар давом этар экан, Жиззах шаҳридаги ҳоким ёрдамчилари ҳам бу хайрли ишга муносиб ҳисса қўшишни мақсад қилган. Жиззахлик ҳоким ёрдамчилари мазкур лойиҳа доирасида 30 минг ниҳол экишни режалаштирди.  

 

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА мухбири