Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахлик Ализодага 15 йил деганда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди
11:34 / 2021-08-13

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида кўп йиллардан буён истиқомат қилиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимизга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди.

Ўзбекистонда фуқаролик масалаларига оид қонунчилик такомиллаштирилиб, кўплаб инсонларнинг азалий орзу-ниятлари рўёбга чиқмоқда ва шу кунга етганлари уларга олам-олам қувонч, шодлик ҳадя этаётир.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиниши уларга нафақат конституцияда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлар кафолатини таъминлайди, балки ишонч ҳам бағишлайди.  

Мамлакатимиз фуқаролигини олганлар орасида Шароф Рашидов туманида 15 йилдан буён яшаб келаётган Феруз Ализода ҳам бор.

– 15 йил деганда мен ҳам Ўзбекистон фуқароси бўлдим ва бундан хурсандман, – дейди мамлакатимиз фуқаролигини қўлга киритганлардан бири Феруз Ализода. – Энди мен ҳам, барча қўни-қўшниларим, дўсту биродарларим билан бир сафда Президент сайловида қатнашиб, ўз фуқаролик бурчимни адо этаман.  

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА