Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахдаги фотоэлектр станцияси ва қуёш панеллари ҳолати ўрганилди
17:15 / 2025-06-14

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ҳамда Тиббий ижтимоий масалалар билан ишлаш ва қуёш панеллари ўрнатилишини мувофиқлаштириш бўлими вакиллари Жиззах вилоятида бўлиб, воҳадаги фотоэлектр станцияси қурилиши лойиҳаси ҳамда қуёш панелларини ўрнатиш ҳолатларини яқиндан ўрганди.

Божхона қўмитаси раиси маслаҳатчиси М.Салиев ҳамда Тиббий ижтимоий масалалар билан ишлаш ва қуёш панеллари ўрнатилишини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Ф. Сафарбоевлар дастлаб Фориш туманидаги 500 МВт қувватига тенг бўлган фотоэлектр станцияси қурилишини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиб, лойиҳа ижрочиларининг  мавжуд муаммо ва таклифларини тинглашди.

Сўнгра, масъуллар Жиззах шаҳридаги ишлаб чиқариш корхоналарига ўрнатилган жами 1 МВт ва 350 кВтга тенг бўлган қуёш панеллари ҳолатини ҳам ўрганишди.

Шунингдек, Пахтакор туманидаги фуқаро Д. Баҳромовнинг хонадонига ўрнатилган 200 кВт қуёш панеллари ҳолати ҳам ўрганилди.

Мазкур йўналишдаги тадбирларни янада жадаллаштириш орқали аҳоли уйларига қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш юзасидан  таклиф ва кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, республика пойтахтидан келган масъуллар Зарбдор тумани “Шодлик” МФЙ ҳудудидаги 330 ўринли янги мактаб биноси қурилиш жараёнини ҳам кўздан кечиришиб, мутасаддиларга тегишли ўз кўрсатма ва таклифларини беришди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари