Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахдаги 13 та давлат хизматлари марказидан 10 таси янги бинога эга бўлди
17:23 / 2020-12-22

Зафаробод туманида замонавий давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилди.

Туман ДХМ биноси Давлат хизматлари агентлиги, маҳаллий бюджет ҳамда ҳомийлик маблағлари ҳисобига қурилди. Замонавий архитектура ва меъморий дизайнга асосланган замонавий иншоот “OSIYO SHK” хусусий корхонаси жамоаси томонидан шартномада белгиланган муддатда қуриб битказилди. 

Янги бинода аҳоли тадбиркорлар, марказ ходимлари учун барча қулайликлар мавжуд. Марказга кираверишда ташриф буюрувчиларни муассаса ходимлари кутиб олиб, тегишли тартибда электрон навбат асосида хизмат ойнасига йўналтиради. Фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш ҳам бериш айнан шу ердан бошланади. Мониторларда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар, давлат хизматлари олиш тартиблари тўғрисидаги роликлар намойиш этилади.

Марказда туман адлия ФҲДЁ бўлимлари, нотариус идораси, кутиш зали, болалар майдончаси, кутубхона аҳолига хизмат қилаётир. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, E-auksion хонаси шу бинода жойлашгани одамларга қулайлик туғдирмоқда.

Туман давлат хизматлари маркази орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 2020 йилнинг ўтган ўн бир ойи давомида 9 минг 415 та хизмат кўрсатилди. Янги бинода аҳолига хизмат кўрсатиш сифати янада ошиб, бу кўрсаткичлар сони икки баробарга ошиши кўзда тутилган.

Тантанали очилиш маросимидан сўнг йиғилганлар марказда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Ҳозиргача вилоятдаги 13 та давлат хизматлари марказидан 10 таси янги бинога эга бўлди. Яна учта туманда қурилаётган ДХМ янги бинолари битиш арафасида. 
 

Т. БЕКНАЗАРОВ, ЎзА