French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда “Йил аёли – 2021” вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди
14:22 / 2021-11-23

Жиззах шаҳрида “Йил аёли” миллий танловининг Жиззах вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу танлов Республика Хотин-қизлар жамотчилик Кенгашининг қарорига асосан ўтказилмоқда.

Жиззахдаги беллашувда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида 1-ўринни қўлга киритган 14 нафар турли соҳаларда фаол бўлган, жамият тараққиётига муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган аёллар иштирок этди.

Танловда иштирокчилар 3 та: таништирув, тест, фаолияти ҳақида қисқа ролик шартлари асосида беллашди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир иштирокчининг чиқиши холисона баҳолаб борилди.

[gallery-4765]

Якуний натижаларга кўра, Жиззах шаҳри номидан иштирок этган Сайёра Холмирзаева “Йилнинг энг ватанпарвар аёли” деб топилиб, 1-ўрин соҳибаси бўлди.

Ҳакамлар ҳайъати – Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи Нодира Соатовани “Йилнинг энг фаол олима аёли” деб, Бахмал тумани шарафини ҳимоя қилган Шохиста Шонозовани эса “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли” деб топиб, мос равишда 2- ва 3-ўринларга лойиқ кўрди.

– Рақибаларимнинг барчалари кучли ва ушбу миллий танловга алоҳида тайёргарлик кўриб келганлари яққол намоён бўлди, – дейди “Йил аёли” миллий танловининг Жиззах вилояти босқичи ғолиби Сайёра Холмирзаева. – Уларнинг ҳар бири ғолибликка лойиқ эди. Лекин омад менга кулиб боқди ва бундан жуда хурсандман. Энди республика финал босқичида бу зафаримни тасодиф эмас эканини исботлашга ҳаракат қиламан.

Ғолиб, совриндор ва турли номинация соҳибаларига ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширди.

Энди беллашувда юқори уч ўринни эгаллаган аёллар танловнинг республика финал босқичида Жиззах вилояти шарафини ҳимоя қилади.

 

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА